Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

2. Биз билан ўзаро иқтисодий, тижорий, яхши қўшничилик ёки сақофий шартномалар тузган давлатлар билан шу шартномаларда кўрсатилганидек муомала қилинади. Уларнинг фуқаролари - агар шартномада кўрсатилган бўлса - Ислом Давлатига чет эл паспортисиз, шахсий гувоҳнома билан киришлари мумкин, шу шарт биланки, улар ҳам бизнинг фуқароларга амалда айнан шундай муомалада бўлишлари лозим. У давлатлар билан бўладиган иқтисодий ва тижорий алоқалар муайян зарурий нарсаларда ва муайян сифатларда чекланган бўлиб, уларнинг қудрати кучайишига олиб бормаслиги лозим.

 

3. Биз билан ўзаро шартномаларга эга бўлмаган давлатлар, Англия, Америка, Франция каби амалдаги мустамлакачи давлатлар, ёки Россия каби мамлакатни мустамлака қилиш тамаъсидаги давлатлар ҳукман уруш ҳолатидаги (муҳориб) давлатлар деб эътибор қилинади ва уларга нисбатан барча эҳтиёт чоралари кўрилади. Улар билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларни ўрнатиш мумкин эмас. Бу давлатларнинг фуқаролари мамлакатимизга фақат чет эл паспорти ёки ҳар бир шахс ва ҳар бир сафар учун махсус виза билангина киришлари мумкин.

 

4. Исроил каби амалда уруш ҳолатидаги давлатлар билан барча тасарруфларда уруш ҳолати асос қилиб олинади. Биз билан улар ўртасида вақтинчалик сулҳ бўлса ҳам, бўлмаса ҳам амалда уруш ҳолатидагидек муомала қилинади. Уларнинг барча фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланади.

 

185-модда - Ҳарбий шартномалар, шунингдек ҳарбий шартномалар жумласига кирадиган сиёсий шартномалар ҳамда ҳарбий база ва тайёрагоҳларни ижарага бериш битимлари қатъан ман қилинади. Яхши қўшничилик битимларини, иқтисодий, тижорий, молиявий, сақофий ва вақтинчалик сулҳ битимларини тузиш жоиздир.


186-модда - Ислом Давлати Ислом асосига қурилмаган ёки Ислом аҳкомларини татбиқ қилмайдиган ташкилотларда иштирок этиши жоиз эмас. Бундай ташкилотлар жумласига БМТ, Халқаро суд, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби давлатлараро ташкилотлар ҳамда «Араб давлатлари бирлиги» каби иқлимий ташкилотлар киради.

 

203-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203